Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пломбанинг ўрнини босувчи тиш гели синовдан ўтказиляпти

Пломбанинг ўрнини босувчи тиш гели синовдан ўтказиляпти

Фото: «Kp.ru»

Хитойнинг Чжэцзян университети олимлари тиш эмалини тиклашга, тишларни даволашга ҳамда улардаги бўшлиқни тўлдиришга қодир ашёни ихтиро қилишди. Кашфиётчиларнинг фикрича, инновацион гель замонавий протезлашни стоматологик муолажалар рўйхатидан сиқиб чиқаради.

Амалда олимлар тузилишига кўра табиийсига жуда ўхшайдиган сунъий эмални яратишга муваффақ бўлишди. Тадқиқот натижаларига кўра, зарарланган тишга суртилган гель 48 соатда янги эмалнинг ҳосил бўлишига ёрдам беради. Янги қатлам қалинлиги 3 микронни ташкил этади — бу етарли миқдордан 400 баравар кам. Бироқ гелни шикастланган жойга бир неча марта суртса бўлади.

Чекланган натижаларга қарамай, тадқиқот муаллифлари стоматологлар билан тандемда самарадорлиги ва қўллашда қулайлиги туфайли янги маҳсулотни ниҳоятда истиқболли ҳисоблашмоқда. Энди хитойлик олимлар жамоаси сунъий эмални етарлича қалинликда катталаштириш устида иш олиб боришмоқда.

Ҳозир синов лаборатория сичқонлари устида ўтказилмоқда. 1-2 йилдан сўнг навбат одамларга келади, дейишмоқда.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг