«Ўзбектелеком» акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши бўлиб ўтди
28 июнь куни «Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси акциядорларининг 2018 йил якунларига бағишланган йиллик умумий йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда жами овоз берувчи оддий акцияларнинг 99,46 фоизига эгалик қилувчи 2 нафар акциядор 29 598 751 овоз билан иштирок этди.
Компания акциядорларининг умумий йиғилишида Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунида ва умумий йиғилиш кун тартибида белгиланган Компания фаолиятида муҳим ўрин эгаллаган долзарб масалалар кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.
Шунингдек, Компаниянинг ривожланиш стратегиясида белгиланган кўрсаткичларга эришиш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ишларни давом эттириш билан бир қаторда, яна янги режалар белгилаб олинди.
Йиғилиш иштирокчиларининг танқидий фикрларини инобатга олган ҳолда, юқори ташкилий даражада ва кўтаринки руҳда ўтказилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter