«Ўзбектелеком» АК янги «Uz-IX» пиринг тармоғини ишга туширмоқда
2017-2019 йилларда Интернет жаҳон ахборот тармоғида миллий контентни ривожлантириш бўйича комплекс дастурни амалга ошириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 августдаги «Интернет жаҳон ахборот тармоғида миллий контентни янада ривожлантириш чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижроси доирасида «Ўзбектелеком» АК «Uz-IX» пиринг тармоғи бўйича лойиҳани йўлга қўйди.
«Ўзбектелеком» АК «Uz-IX» пиринг тармоғининг ташкил этилиши жаҳонда оммабоп интернет-ресурслар ва порталларни маҳаллийлаштириш, шунингдек, интернет тармоғига уланиш хизматларининг арзонлашишига ижобий таъсир кўрсатадиган юқори сифатли миллий контентни ривожлантириш бўйича лойиҳаларни шакллантириш имконини беради.
Хорижий мамлакатлар тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, мамлакат ҳудудида интернет-трафикнинг маҳаллийлаштирилиши камида 60 фоизни ташкил этади. Мазкур лойиҳани Ўзбекистонда амалга ошириш халқаро интернет канални юклаб олишни оптималлаштириш ва интернет-ресурсларнинг оқилона тақсимланишини таъминлайди.
Бугунги кунда Ўзбекистонда хорижий кинолар, телесериаллар ва бошқалар кўринишидаги сифатли, лицензияланган медиа контентни тақдим этувчи Россиянинг ivi онлайн-кинотеатри ҳамда Ўзбекистондаги энг йирик медиа-контент провайдерларидан бири бўлган «Ўзбектелеком» АК ўртасида қўшма лойиҳа тижорат мақсадларида фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда батафсил: https://ivi.uztelecom.uz/
«Uz-IX» тармоғи – бу «Ўзбектелеком» АК бошқарувидаги инфратузилма бўлиб, унда барча иштирокчилар (пиринг ҳамкорлари) бир-бирлари билан тўғридан-тўғри трафик алмаша оладилар.
Пиринг тармоғининг иштирокчиси интернетдан фойдаланиш бўйича хизматлар (интернет-провайдерлар, мобил алоқа операторлари), хостинг хизматлари (контент провайдерлари), медиа-контентга уланиш хизматларини тақдим этувчи хизмат кўрсатиш ва фаолияти учун тегишли амалдаги лицензияга эга бўлган юридик шахс бўлиши мумкин.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, «Uz-IX» янги пиринг тармоғи амалдаги «TAS-IX» пиринг тармоғининг муқобили эмас ёки унинг ўрнига яратилмади. «Ўзбектелеком» АК аввалгидек «TAS-IX» ННТ аъзоси ва МУТЎҲМ алмашув пункти фойдаланувчисидир.
«Uz-IX» тармоғига уланиш масалалари ва тариф режалари бўйича боғланиш учун рақамлар: (71) 239-37-68 (Баҳодир Носиров).
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter