Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзбектелеком» АК: «15 февралдан бошлаб мобил интернет тезлиги 2 баравар оширилди»

«Ўзбектелеком» АК: «15 февралдан бошлаб мобил интернет тезлиги 2 баравар оширилди»

Фото: «Mitc.uz»

«Ўзбектелеком» АК ўз тармоғини кенгайтириш ва модернизация қилиш бўйича лойиҳалар устида иш олиб бораётганлигини маълум қилди. Бу ҳақда АКТ вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Тармоқни модернизация қилишдан асосий мақсад тақдим этилаётган хизматлар сифатини, шу жумладан мобил интернет тезлигини оширишдир, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, модернизация ишлари компаниянинг асосий коммутацион тармоғида бир неча босқичларда олиб борилади:

  • Қурилмаларни ўрнатиш
  • Қурилмаларни синовдан ўтказиш
  • Қурилмаларни созлаш
  • Қурилмаларни ишга тушириш

Таъкидланишича, бу жуда муҳим ва маълум вақт талаб қиладиган жараён бўлиб, ушбу жараён давомида мавжуд техник воситалар янги авлод ускуналарига алмаштирилади. Лойиҳа бўйича асосий ишлар алоқа хизматлари сифати ёмонлашиши хавфини камайтириш мақсадида тунги вақтда амалга оширилади.

Компания олиб бориладиган ишларнинг бир қисми кундузги вақтда ҳам алоқа сифатига таъсир қилиши мумкинлиги ҳақида ҳам огоҳлантирмоқда.

«Ушбу чекланишлар вақтинчалик ва қисқа муддатларда бартараф этилади. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз», дейилади хабарда.

«Яқин кунларда ушбу лойиҳа бўйича ишлар якунига етказилади ва баҳор фаслидан сиз юқори сифатли, арзон ва тезкор мобил интернет хизматларидан баҳраманд бўлишингиз мумкин. Шу билан бирга, компания таянч станцияларини модернизация қилиш бўйича ҳам ишлар олиб борилмоқда ва бунинг натижасида 3G стандартидаги сектор антенналари 4G стандартига ўтказилади. Бундан ташқари, 2020 йил 15 февралдан бошлаб мобил интернет тезлиги 2 баравар оширилганлиги сизларни мамнун қилиши аниқ!» дея маълум қилди компания.

2020 йил бошидан бошлаб мобил алоқа тармоғида муваффақиятли олиб борилган созлаш ишлари натижасида қуйидаги ҳудудларда алоқа сифати яхшиланганлиги маълум қилинган:

  • Андижон вилояти – Андижон шаҳри, Бирлик ва Огаҳий кўчалари, Андижон, Олтинкўл, Қўрғонтепа, Шаҳрихон, Асака, Избоскан ва Бўз туманлари;
  • Фарғона вилояти – Фарғона шаҳри, Қува шаҳри, Марғилон шаҳри, Олтиариқ, Қува, Бувайда, Боғдод, Ўзбекистон ва Тошлоқ туманлари;
  • Қашқадарё вилояти – Шаҳрисабз шаҳри, Яккабоғ тумани, Чироқчи ва Ғузор туманлари;
  • Бухоро вилояти – Шофиркон тумани;
  • Тошкент вилояти – Оҳангарон тумани ва Чирчиқ туманлари;
  • Самарқанд вилояти – Самарқанд шаҳри, Нуробод, Ургут, Жомбой, Каттақўрғон, Пахтачи ва Нарпай туманлари;
  • Наманган вилояти – Мингбулоқ тумани;
  • Жиззах вилояти – Шароф Рашидов ва Фориш туманлари;
  • Тошкент шаҳри – Юнусобод, Олмазор, Мирзо Улуғбек, Яккасарой, Учтепа, Сергели ва Миробод туманлари.
  •  
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг