Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонга телефон олиб кириш миқдори кескин ортди

Ўзбекистонга телефон олиб кириш миқдори кескин ортди

Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь-май ойларида хориждан қиймати 80 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 1,1 млн. дона мобил телефон импорт қилинган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берган. 

Телефон импорти 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 216311 донага ошган.

Ўзбекистон 10 та давлатдан телефон импорт қилган.

Ўзбекистон 5 ой мобайнида мобил телефонларни энг кўп импорт қилган давлатлар:

— Хитой – 846 504 дона

— Вьетнам – 128 407 дона

— Ҳиндистон – 73 371 дона

— БАА – 47 112 дона

— Қозоғистон – 4030 дона

— Корея – 1 586 дона

Эслатиб ўтамиз, Статқўм чет элдан олиб кирилаётган машиналар хусусида ҳам маълумот берганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг