Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистондаги рақамли ислоҳотлар халқаро майдонда эълон қилинди

Ўзбекистондаги рақамли ислоҳотлар халқаро майдонда эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги делегациясининг «ТИБО-2021» XXVII Халқаро ахборот-коммуникация технологиялари форумида иштирок этиш учун Беларусь Республикасига ташрифи доирасида, Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.Содиқов «Рақамли келажак» форумида сўзга чиқди.

Ўзбекистон Республикаси AКТ вазири Ш.Содиқов сўзининг аввалида таъкидлаганидек, ҳозирги кунда рақамли технологиялар иқтисодий ўсишнинг энг муҳим манбаларидан бирига айланмоқда. Уларнинг аҳамияти ва долзарблиги пандемия даврида ўз исботини топди.

Шу мақсадда 2020 йил 5 октябрда «Рақамли Ўзбекистон-2030» стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида Президент фармони қабул қилинди. Ушбу стратегия қисқа ва узоқ муддатли истиқболда рақамли инфратузилмани, электрон ҳукуматни, рақамли иқтисодиётни ва IТ-таълимни ривожлантиришнинг асосий устувор йўналишларини белгилаб берди.

Электрон ҳукуматни ривожлантиришнинг устувор йўналишларидан бири бу —Ягона интерактив давлат хизматлари портали (мy.gov.uz) бўлиб, бугунги кунда Ягона порталда 250 дан ортиқ турдаги хизматлар кўрсатилмоқда. Электрон давлат хизматларининг ривожланиши нафақат аҳолига қулайлик яратади, балки вақт ва молиявий харажатларни сезиларли даражада тежашга имкон беради.

Шундай қилиб, электрон лицензиялаш тизимининг ривожланиши туфайли 100 дан ортиқ лицензиялаш ва рухсат бериш процедуралари оптималлаштирилди. Бу корхоналарга 4 миллион долларгача, давлат идораларига эса 1,5 миллион долларгача бўлган махсус қоғоз шакллари бекор қилинишига имкон берди.

Фуқароларга идентификация карталарини (ID-карта) бериш жорий йилнинг 1 январидан бошланди. Бу фуқароларга электрон давлат хизматларидан фойдаланишни соддалаштиришга имкон яратди.

Соғлиқни сақлаш соҳасини рақамлаштириш кўлами кенгайтирилиб, «электрон поликлиника» тизимини татбиқ этишни якунлаш, республика тиббиёт марказлари ва уларнинг ҳудудлардаги филиаллари ўртасида телемедицина тизимини ишга тушириш, шунингдек, пневмония ва кўкрак бези саратонини дастлабки босқичларида ташхислашда ақлли технологияларни тажриба асосида жорий этиш режалаштирилган.

Банк соҳасида рақамли трансформациялар бўйича ишлар, шу жумладан, автоматлаштирилган банк тизимлари ва хизматларини ривожлантириш, шунингдек, хизмат кўрсатиш сифатини таҳлил қилиш ва баҳолаш учун замонавий технологиялардан фойдаланилмоқда.

Қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш, замонавий қишлоқ хўжалиги технологиялари ва инновацион ечимларни жорий этиш, сунъий йўлдош технологияларидан фойдаланишни кенгайтириш, интеллектуал тизимлар ва дастурий маҳсулотларни яратиш ва маълумотларни рақамлаштириш доирасида 600 миллион доллардан зиёд маблағ жалб қилинади.

Пойтахтда ягона рақамли гео-ахборот ресурсини, шунингдек, реал вақт режимида ахборот тизимлари билан электрон маълумотлар алмашинувини ўз ичига олган «Рақамли Тошкент» платформасини яратиш бўйича лойиҳа амалга оширилмоқда. Келгусида пойтахт тажрибаси бутун мамлакат бўйлаб татбиқ этилиши кутилмоқда.

Бугунги кунда «Рақамли Тошкент» лойиҳаси доирасида «Маҳалла» тизими синовдан ўтказилди ҳамда «Болалар боғчаси» тизими жорий этилди. «Поликлиника» тизимидан поликлиникаларда фойдаланилди, «Электрон кундалик» тизими ва ўқувчиларнинг давоматини назорат қилиш учун аппарат-дастурий комплекс мактабларда жорий этилмоқда. Қурилиш соҳасида «Шаффоф қурилиш» ахборот тизими ишга туширилиб, «Электрон меҳнат дафтарчаси» ва «Ягона ижтимоий реестр» интеграл тизимлари тўлиқ ишга туширилди.

Маълумки, мамлакат иқтисодий ривожланишининг асосий таркибий қисми саноатдир. Рақамли технологияларни иқтисодиётнинг реал секторига жорий этиш доирасида саноат ва хизмат кўрсатиш соҳаларида 200 га яқин лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган.

Ҳозиги кунда кончилик ва металлургия ҳамда нефтни қайта ишлаб чиқариш соҳаларни рақамлаштириш доирасида қатор йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда. Масалан, «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» AЖ автомобилларни мониторинг қилиш тизимини жорий этилди. Бу эса 2020 йил натижалари бўйича 14 мингдан ортиқ тонна ёқилғини сарфлашга имкон берди. «Ўзбекнефтегаз» AЖ томонидан операцион жараёнларини автоматлаштирилган назорат тизими жорий этилиши компаниянинг иқтисодий самарадорлиги 10 миллион долларга ўсди.

Aхборот технологиялари соҳасида юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш ва аҳоли ўртасида рақамли кўникмаларни ривожлантириш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда.

AКТ соҳасида таълимни ривожлантириш учун республикада ахборот технологиялари ва информатикани чуқур ўрганадиган ихтисослаштирилган мактаблар ташкил этилмоқда. Ўтган йили ана шундай 14 та мактаб очилган бўлса, янги ўқув йилининг бошига қадар яна 85 та мактаб очилади. Ҳаммаси бўлиб, 2023 ўқув йилига қадар 205 та ихтисослаштирилган IТ-мактабларини очиш режалаштирилган.

Бутун мамлакат бўйлаб ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича «Беш ташаббус»нинг учинчи йўналишига мувофиқ, Рақамли технологияларни ўқитиш марказлари очилмоқда. Ҳозирда мамлакатда 130 дан ортиқ шундай ўқув марказлари мавжуд бўлиб, у ерда малака оширилмоқда.

Фармонга биноан Сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти ва AКТ вазирлиги таркибида алоҳида бўлим ташкил этилди. Бундан ташқари, 2021-2022 йилларда сунъий интеллект технологияларини татбиқ этиш бўйича чора-тадбирлар дастури ҳам тасдиқланди.

Ҳозирги кунда сунъий интеллект технологиясидан фойдаланган ҳолда 9 та пилот лойиҳани амалга ошириш бўйича ишлар олиб борилмоқда ва Ўзбекистон Республикасида сунъий интеллект технологиясини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш бўйича ишлар бошланди.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати AКТ соҳасида инновацион стартап-лойиҳаларни қўллаб-қувватлашнинг замонавий механизмларини, шу жумладан, технопаркларни яратиш, венчур капитал бозорини ривожлантириш, бизнес акселераторлари ва инкубаторларини ташкил этиш орқали катта эътибор қаратмоқда.

Шу мақсадда резидентлар учун Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологияларининг Технологик парки (IТ Парк) ташкил этилди, унинг резидентларига солиқ ва божхона имтиёзлари берилади. Aйни пайтда республика минтақаларида IТ Паркнинг еттита филиали очилган ва 2022 йил охирига қадар улар мамлакатнинг барча ҳудудларида ташкил этилади. Шунингдек, AҚШда IТ Паркнинг ваколатхонаси очилди, унинг резидентлари солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланишлари мумкин.

Ҳозирги кунда IТ-Парк резидентлари 484 та ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритаётган компаниялар бўлиб, 60 та экспортга йўналтирилган ва 14 та компания хорижий капитал иштирокида ташкил этилган. «EPAM Systems», «SoftClub», «Эксадель» каби қатор Беларусь IТ-компаниялари IТ-Парк резидентлари ҳисобланади.

Ёш тадбиркорларни ва стартап-лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш, республика бўйлаб стартап-ҳаракатни ривожлантириш мақсадида олий ўқув юртларида IТ-инкубация марказлари ташкил этилмоқда. Ҳозирда 12 та шундай марказ очилган бўлиб, жорий йил охирига қадар уларнинг сонини 20 тага етказиш режалаштирилган.

Форум доирасида AКТ вазири Ш.Содиқов томонидан ҳамжиҳатликда амалга оширилишини талаб этиладиган муҳим вазифалар қўйилди:

Жумладан, электрон рақамли имзо билан тасдиқланган электрон ҳужжатларни ўзаро эътироф этиш. Бу эса, ўз навбатида, халқаро миқёсида тан олинадиган электрон ҳужжатларни биргаликда жорий этиш, савдо-иқтисодий ва дўстона алоқаларни мустаҳкамлашга имкон яратади.

Иккинчидан, «инсон капитали» тизимини такомиллаштиришга йўналтирилган таклифларни ишлаб чиқиш, жумладан, таълим ва кадрларни тайёрлаш масалалари, ёшларни табиий фанларга қизиқишни орттириш, аҳоли ўртасида рақамли кўникмаларни шакллантиришга қулай бўлган экотизимни яратиш.

Учинчидан, фуқаролар ўртасида рақамли иқтисодиётга нисбатан ишончини янада ошириш, ахборот хавфсизлик таҳдидларга қарши ва маълумотларни бошқариш учун биргаликда чораларни ишлаб чиқиш.

«Бугунги тадбир фикр алмашиш, биргаликда ёндашувларни шакллантириш ва рақамли ривожланиш бўйича ўз дастурларимизни мувофиқлаштириш бўйича самарали майдончага айланади дея оламиз. Бу борада биз рақамли трансформация йўлида устувор вазифаларни амалга оширишда ўз шерикларимиз билан изчил ҳамкорликни олиб бориш тарафдоримиз», — деб таъкидлади AКТ вазири Ш.Содиқов.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг