Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминловчи замонавий тизимлар жорий қилинади

Ўзбекистонда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминловчи замонавий тизимлар жорий қилинади

Фото: «Mitc.uz»

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида «ATLAS International AG» ҳамда «Jenoptik Robot GmbH» компаниялари вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Mitc.uz»

Учрашувда юртимизда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилувчи замонавий тизимларни жорий қилишга йўналтирилувчи инвестицион лойиҳани амалга ошириш муҳокама қилинди.

Жумладан, «ATLAS International AG» компанияси вакили Артур Конрад Ўзбекистон томонини халқаро стандартлар асосида йўл ҳаракати қоидаларини автоматик қайд этувчи фото ҳамда видеоаниқлаш тизимларини ишлаб чиқариш ва татбиқ этиш бўйича маълумот берди.

Хусусан, компаниялар мутахассислари «Хавфсиз шаҳар» дастурий комплекси доирасида ишлаб чиқариш кўзда тутилган йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилувчи ахборот тизимларини яратишга сармоя киритишга розилигини маълум қилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг