Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда туриб Aмерика компанияларида қандай ишлаш мумкин?

Ўзбекистонда туриб Aмерика компанияларида қандай ишлаш мумкин?

Жорий йилнинг декабрь ойида «Digital City»да ўтказилган «Freelance Day» лойиҳаси доирасида «Ўзбекистонда туриб Aмерика компанияларида ишлаш» мавзусида учинчи мастер класс бўлиб ўтди.

Спикер 6 йиллик тажрибага эга, фрилансер, Жасурбек Набижонов ҳозирда Aмериканинг «Streamlayner» компаниясида web-дастурчи бўлиб ишлайди, бундан олдин Upwork платформасида кўплаб хориж startup, IT компанияларига ўз фрилансерлик хизматларини кўрсатган. Суҳбатда Жасурбек иштирокчилар билан дастурчиликка кириш, IT соҳасида университет ўрни, фрилансерлик орқали чет эл компанияларида ишлаш, дастурчиликда дуч келадиган тўсиқ ва қийинчиликларни енгиб ўтиш йўлидаги кўникмалари билан ўртоқлашди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб ва маслаҳатлар олдилар.

Энг фаол иштирокчилар спикер томонидан замонавий гаджетлар билан тақдирландилар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг