Ўзбекистонда «Samsung» компаниясининг расмий дилерлик шохобчалари сони оширилади
«O‘zТТВRМ» давлат унитар корхонаси раҳбарияти ва «SAMSUNG Electronics CO., LTD representative office in Uzbekistan» вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
«O‘zТТВRМ» ДУК раҳбари У.Шокиров ва SAMSUNG Electronics CO., LTD корпорациясининг телекоммуникация бўлими бизнес менежери Ким Ин Ву ўртасида бўлиб ўтган музокаралар давомида келгусидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
Йиғилиш давомида Ўзбекистон Республикасига мобил қурилмаларни расмий равишда олиб кириш ва уларнинг ҳисобини юритиш бўйича маълумотлар алмашинувини йўлга қўйиш, сертификатсиз товарлар етказиб беришни аниқлаш ва олдини олиш учун томонларнинг истиқболли ҳамкорлигини ривожлантириш, мобил қурилмаларни етказиб бериш ҳажми бўйича статистик маълумотлар алмашинувини йўлга қўйиш лозимлиги белгиланди. Шунингдек, йиғилиш иштирокчилари SAMSUNG Electronics CO., LTD компаниясининг расмий дилерлик шохобчалари сонини оширишга келишиб олишди.
Томонлар икки тарафлама ва минтақавий ҳамкорликни янада ривожлантириш, эришилган келишувларнинг амалий ижросини таъминлаш тарафдори эканликларини таъкидлаб ўтишди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter