Ўзбекистонда Рақамли инфратузилмани ривожлантириш учун 2,5 млрд доллар жалб қилинади (видео)

Яқин икки йил ичида Ўзбекистонда рақамли инфратузилмани ривожлантириш учун 2,5 миллиард доллар жалб этилади. Бу ҳақда Бош вазир Абдулла Арипов 5 февраль куни Олмаотада бўлиб ўтган форумда маълум қилди.
Бош вазирнинг қайд этишича, ушбу маблағлар ҳисобига Тошкент, Бухоро ва Қўқонда учта янги дата-марказ ишга туширилиши, телекоммуникациялар тармоқлари кенгайтирилиши ҳамда мобил алоқа базаларни модернизация қилиш, электрон ҳукуматни ривожлантириш ва IT соҳасида кадрларни тайёрлаш ишлари амалга оширилиши кўзда тутилган.
Ҳукумат раҳбари ўз чиқишида барча болалар боғчаларида, тиббиёт муассасаларида ва 8000 дан ортиқ мактабларда юқори тезликдаги интернет таъминланганини маълум қилди. Шунингдек, бу йил қолган мактабларни улашни якунлаш, шунингдек, бутун мамлакат бўйича барча — 10 мингга яқин маҳалла фуқаролар йиғинларини интернет билан таъминлашни режалаштирилгани қўшимча қилинди.
Абдулла Арипов жорий йилда соғлиқни сақлаш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида ҳам рақамлаштиришни кенгайтириш ҳамда банк соҳасидаги трансформацияни давом эттириш режалаштирилганини таъкидлади.
Рақамли тадбиркорликни ривожлантириш ҳам устувор вазифалар қаторида. Мамлакатда рақамли хизматларга талаб сезиларли даражада ўсгани, электрон тўлов тизимлари фойдаланувчилари сони 14 миллион кишидан ошганини қайд этилди.
Рақамли форумда Евросиё иқтисодий иттифоқи аъзо ва кузатувчи мамлакатлари ҳукумати раҳбарлари қатнашди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter