Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда ўндан ортиқ сайтга кириш чекланди

Ўзбекистонда ўндан ортиқ сайтга кириш чекланди

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ва АОКА ҳамкорлигида амалга оширган чоралар туфайли 10дан ортиқ тотализатор ва букмекерлик рекламасини ноқонуний равишда юритувчи сайтларга кириш чеклаб қўйилди. Бу ҳақда агентлик матбуот котиби маълум қилди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 19  мингдан зиёд ўрганишлар ўтказилган бўлиб, шундан 10 минг ҳолатда турли камчиликлар аниқланган ва уларни тезкор бартараф этиш чоралари кўрилди. Хусусан, ўтказилган ўрганишлар натижасига кўра, 168та ҳолатда тотализатор ва букмекерлик фаолияти реклама қилинганлиги аниқланган ва уларнинг барчаси бартараф этилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг