Ўзбекистонда киберхавфсизлик стратегияси ишлаб чиқилади
Аввал хабар берганимиздек, Президентнинг «Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги Фармони лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Ҳужжатга кўра, 2022 йил октябрга қадар «2023-2026 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг киберхавфсизлик стратегияси»ни ишлаб чиқиш назарда тутилмоқда.
Бунда, «UZ» домен зонаси Интернет-маконининг киберхавфсизлигини таъминлашнинг асосий йўналишлари ҳамда электрон ҳукумат, энергетика, рақамли иқтисодиёт тизимлари ва муҳим ахборот инфратузилмасига таалуқли бошқа йўналишларни ҳимоя қилиш бўйича комплекс вазифалар белгиланади.
Шунингдек, кибержиноятчилик учун жиноий жавобгарликни қайта кўриб чиқиш кўзда тутилган.
Шу билан бирга, ҳужжатда ахборот майдонидаги киберҳужум ва таҳдидларни мониторинг қилиш тизимини янада такомиллаштириш.
Бунда:
- киберхавфсизликнинг Ягона тармоғининг техник инфратузилмасини кенгайтириш;
- «Кибернетикада инновациялар IT-парки» фаолиятини янада жадаллаштириш;
- IT-паркнинг ҳудудлардаги рақамли технологиялар ўқув марказлари негизида ёшларни киберхавфсизлик асослари бўйича ўқитилишини таъминлаш ҳамда ҳар йили талаба ва ўқувчилар орасида киберҳужумлар аниқлаш бўйича республика миқёсида конкурслар ўтказишни назарда тутиш қайд этилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter