Ўзбекистонда фрилансерлар сони 42 мингдан ошди
Йил бошидан бери АКТ соҳасида ўзини ўзи банд қилган сифатида солиқ органларидан расмий рўйхатдан ўтган ҳамюртларимиз сони деярли икки ярим баробар ўсиб, 42 мингдан ортди.
«Улар ўз билим ва кўникмаларига ишониб яхши даромадли ишни ўзлари истаган вақтда ва исталган жойда қилишни танлаганлар. Иқтисодий ривожланган мамлакатлар бозорида фриланс хизматларига талаб кун сайин ортмоқда, бунинг учун фақат интернетда бўш вақтингизда ўз устингизда кўпроқ ишлашингиз керак бўлади», дея муносабат билдирди АКТ вазири Шерзод Шерматов.
Соҳа раҳбари фрилансерлик имкониятлари ва одатдаги саволларга жавобларни қуйидаги тадбир видеолари орқали олиш мумкинлигини эслатди:
1) https://www.facebook.com/SherzodXotamovichShermatov/videos/336220228478206/
2) https://www.youtube.com/watch?v=e76LuJ7E8Gc
«Бу фақат расмий рўйхатдан ўтган фрилансерлар сони, расмий рўйхатдан ўтмасдан ишлаётганлар ҳам яна анчагина бўлса керак. Уларга ҳам расмий рўйхатдан ўтиб қўйишни тавсия этамиз», қайд этади вазир.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ фрилансерлик орқали Ўзбекистонда юқори даромад топмоқчи бўлганлар учун АКТ вазири билан онлайн тарздаги очиқ мулоқот ташкил этилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter