Ўзбекистонда «Ақлли шаҳар» концепцияси муҳокамага қўйилди
Ўзбекистонда «Ақлли шаҳар» концепцияси ишлаб чиқилди. Концепция лойиҳаси Инновация вазирлиги томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига киритилди.
Концепцияни жорий қилишдан асосий мақсад, инновацион технологиялардан фойдаланган ҳолда ҳудудларда замонавий саноат зоналари ва инфраструктураларни яратиш ҳисобланади.
Концепция доирасида ақлли транспорт, электрон милиция, хавфсизлик тизими, электрон таълим, электрон соғлиқни сақлаш, ақлли энергетика ва сув таъминоти каби йўналишларда технологиялар жорий қилинади.
Лойиҳага кўра, Ўзбекистонда ақлли транспорт фаолияти йўлга қўйилади, электромобиллар қувватланиши учун махсус станциялар қурилади.
Электрон таълим тизимида таълим жараёнига янги инновацион усуллар жорий этилади ва масофавий таълим олиш имкони яратилади.
Электрон соғлиқни сақлаш беморларнинг ягона ахборот базаси шакллантирилишига замин яратади. Бундан ташқари, электрон тиббий карталар ҳам жорий қилинади.
Ақлли энергетика ва коммунал хўжалик тизими бўйича қайта тикланувчи ресурслар жорий этилади. Иситиш ва совитиш қурилмалари автомат равишда ишлайди.
Лойиҳа ижросининг асосий координатори Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter