Ўзбекистонда «Аpple» компаниясининг расмий офислари очилади
Бу ҳақда АОКАда ўтган брифингда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Шерзод Аҳматов маълум қилди.
Қайд этилишича, 2020 йил 1 ноябрь ҳолатига кўра, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан Ўзбекистонга мобил телефоннинг қонуний импорти қарийб 10 бараварга ошган.
2020 йил январдан 1 ноябргача Ўзбекистон 781,7 минг мобил телефон импорт қилган.
Дунёдаги ТОП-10ликка кирадиган «Samsung» компаниясининг республикамизда 4 расмий офиси очилди.
Яқин кунларда «Аpple» компаниясининг ҳам расмий офислари очилиши режалаштирилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter