Ўзбекистон ва Татаристон АТ ва инновациялар соҳасида ҳамкорлик қилади
Жорий йилнинг 28 февралидан 2 мартига қадар Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Инновацион ривожланиш вазирлиги вакилларидан иборат Ўзбекистон Республикаси делегациясининг Қозон шаҳрига ташрифи амалга оширилди. Бу ҳақда АКТ вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Ташриф доирасида Татаристоннинг етакчи АТ-компаниялари, инновацион «Стартап-лойиҳалари» ҳамда технологик парклари билан истиқболдаги ҳамкорлик ва шериклик муносабатлари ўрнатилган.
Ҳамкорликдаги ишчи гуруҳи томонидан Татаристон ахборотлаштириш ва алоқа вазирлиги билан биргаликда яқин вақт ичида ҳамкорликни жадаллаштириш ҳамда ахборот-коммуникация технологиялари ва инновациялар соҳасидаги истиқболли лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш бўйича «йўл харитаси»ни шакллантириш бўйича келишувга эришилди.
Йўл харитаси «стартап-экотизимлар», истиқболли лойиҳаларни молиялаштиришнинг венчурли механизмларини жорий этиш, АТ-таълимни ривожлантириш юзасидан чора-тадбирларни назарда тутади.
«Иннополис» инновация парки ва Қозон АТ-паркига ташриф якунларига кўра, ҳамкорлик тўғрисидаги тегишли келишувлар имзоланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter