Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ва Эстония электрон ҳукумат бўйича ҳамкорлик қилади

Ўзбекистон ва Эстония электрон ҳукумат бўйича ҳамкорлик қилади

Фото: АКТ вазирлиги

14 апрел куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Эстония Электрон бошқарув академиясининг ижрочи директори Х. Асток билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари О.Пекос иштирок этди.

Учрашувда таъкидлаганидек, бугунги кунда Эстония электрон ҳукуматни жорий этиш ва ривожлантириш бўйича Европа ҳамда дунёда етакчилардан бири ҳисобланади. Шу билан бирга, Болтиқбўйи давлатининг тажрибаси мамлакатимизда «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш учун жуда муҳимдир.

Учрашув доирасида мамлакатларимиз ўртасида электрон ҳукумат ва рақамли ривожланиш йўналишларида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, жумладан давлат хизматларини электрон шаклга ўтказиш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига хизматларни кўрсатишда электрон алмашинув механизмларини такомиллаштириш масалалари муҳокама этилди.

Учрашув якунида томонлар ўзаро ҳамкорликнинг асосий масалалари ва йўналишларини акс эттирадиган меморандум имзолаш орқали шериклик алоқаларини мустаҳкамлаш истагини билдирдилар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг