Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон SpaceX билан музокара бошлади

Ўзбекистон SpaceX билан музокара бошлади

Бугун Тошкентда «Фазо технологиялари ва уларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишдаги аҳамияти» мавзусида «Фазо технологиялари анжумани» (Space Technology Conference) бошланди.

Тадбирга Американинг SpaceX компанияси ҳам келган ва улар «Ўзбеккосмос» агентлиги билан музокаралар олиб борган. Томонлар Starlink юқори тезликдаги сунъий йўлдош интернетини Ўзбекистонга олиб кириш масалаларини кўриб чиқишган.

Эслатиб ўтиш керак, «Ўзбеккосмос» агентлиги Илон Маскнинг SpaceX компанияси билан Starlink бўйича амалий ишларни аллақачон бошлаб юборган эди.

Яқинда Ўзбекистон осмонида Starlink ракеталарига ўхшаш жисмлар бир қатор бўлиб тизилиб учиб юргани акс этган видеолар ҳам тарқалганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг