Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон очиқ маълумотлар манбалари сони бўйича юқори ўринни эгаллади

Ўзбекистон очиқ маълумотлар манбалари сони бўйича юқори ўринни эгаллади

Ўзбекистон очиқ маълумотлар манбалари сони бўйича жаҳонда 6-ўринни эгаллаб турибди. Бу ҳақда АОКАда Давлат статистика қўмитаси мутасаддилари иштирокида ўтказилаётган матбуот анжуманида айтилди. 

БМТнинг «Электрон ҳукумат кузатуви 2020»да «Очиқ давлат маълумотлари индекси» бўйича Ўзбекистон энг юқори (Very High OGDI) кўрсаткичига эга бўлган жаҳоннинг 41 та мамлакати орасидан жой олган. Жами ушбу индексда 193 та мамлакат баҳоланган ҳамда Ўзбекистон энг юқори балл тўплай олган.

Очиқ маълумотлар рейтингида (Open Data Inventory — ODIN) Ўзбекистон 63 баллни тўплади ва рейтингда 125 та позицияга кўтарилиб, дунёда 44-ўринни, Марказий Осиёда эса 1-ўринни эгаллади.

Ўзбекистон Халқаро очиқ маълумотлар хартиясига қўшилган жаҳондаги 23 мамлакат, Осиёда Жанубий Корея ва Филиппиндан кейинги учинчи давлат бўлди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг