Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон технопаркларини ривожлантиришда Туркия тажрибасидан фойдаланилади

Ўзбекистон технопаркларини ривожлантиришда Туркия тажрибасидан фойдаланилади

Фото: Xabar.uz

Туркия Республикасида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги бошқарма бошлиғи Олимжон Тўйчиев ҳамда Истанбул университетининг «Entertech» технопарки бош директори Ясин Эрол ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Учрашув давомида Туркия технопаркларининг ишлаш механизмлари, уларни бошқариш тизими, технопаркларни самарали ташкил этиш ва ривожлантириш ҳамда уларнинг унумдорлигини ошириш бўйича фикрлар алмашилди, керакли тавсиялар олинди.

Шунингдек, Истанбул университети технопарки мутахассислари 2019 йил сентябрь ойида Тошкент шаҳрига келиб, соҳа ходимлари учун маҳорат дарсларини ўтиб беришларига келишилди. Бўлажак ташриф давомида Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги «Яшнобод» инновацион технопарки ҳамда Истанбул университетининг «Entertech» технопарки ўртасида ҳамкорлик бўйича англашув меморандуми имзоланиши кутилмоқда. Ҳамкорлик доирасида Ўзбекистондан Туркиянинг «Entertech» технопаркига тажриба орттириш мақсадида мутахассислар жўнатилади ва технологиялар трансфери соҳасида ҳамкорлик йўлга қўйилади.

Истанбул университетининг «Entertech» технопарки 2011 йили Истанбул университетининг «Avcilar Campus»ида ташкил этилган бўлиб, унинг мақсади инновация ва АКТ соҳасида фаолият кўрсатаётган компанияларга қулай инфратузилма яратиб беришдан иборатдир. Бугунги кунда технопарк олий ўқув юртлар, илмий тадқиқот институтлари, ва ишлаб чиқариш сектори билан технологик билимлар олиш, сифатли ва қулай стандартлаштирилган маҳсулотлар яратиш, ишлаб чиқариш унумдорлигини ошириш, маҳсулотлар таннархини пасайтириш ҳамда кичик ва ўрта бизнес вакиллари фаолиятини ҳозирги янги муҳитга мослаш учун фаол ҳамкорлик алоқаларини ўрнатмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг