Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўсимлик ёғида учувчи самолёт Атлантика океанини кесиб ўтади

Ўсимлик ёғида учувчи самолёт Атлантика океанини кесиб ўтади

Фото: FlightGlobal

2023 йилда Virgin Atlantic авиакомпаниясининг етакчи самолётларидан бири — Rolls-Royce Trent 1000 моторлари ўрнатилган Boeing 787 Атлантика океанини кесиб ўтади. Парвозга Лондондаги Ҳитроу аэропортида старт берилади, марра — Кеннеди номидаги Ню-Йорк аэропорти.

Лойиҳани Буюк Британия ҳукумати молялаштирмоқда.

Самолёт экологик тоза ёнилғи ёқади. Унинг бакига ишлов берилган ўсимлик ёғи ва бошқа турдаги махсус ишланган мой ва ёғлар қуйилади.

Маълумотларга кўра, бу турдаги ёнилғи ишлатилса, оддий ёнилғига нисбатан, атроф-муҳитга углерод чиқиндилари ажралиши 70 фоизга қисқаради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг