Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўнта қуёш онаси» учирилди

«Ўнта қуёш онаси» учирилди

Фото: «CC0 / PIRO4D /»

Хитой миллий космик бошқармаси хабар беришича, пайшанба куни қуёшни кузатиш учун Тайюань космодромидан Хитойнинг «Сихэ» номли биринчи сунъий йўлдоши муваффақиятли учирилди.

«14 октябрь куни соат 18:51 (Тошкент вақти билан 15:51)да Тайюань космодромидан «Чанчжэн-2D» ракета ташувчиси ёрдамида қуёшни тадқиқ қиладиган биринчи сунъий йўлдош «Сихэ» муваффақиятли учирилди», — дейилади хабарда.

Хитойда «қуёш тадқиқотлари даври»ни бошлаб берган қурилма биринчи бўлиб H-Alpha диапазонида Қуёшнинг тўлиқ тасвирини суратга олади. Оғирлиги 550 кило келадиган ва уч йил хизмат қилишга мўлжалланган сунъий йўлдош қуёш билан синхрон орбитада фаолият олиб бориши кутилмоқда.

Қурилма Хитой мифологиясига кўра ўнта қуёшни дунёга келтирган Сихэ маъбуди шарафига шундай номланди. Сунъий йўлдош учун номни Хитой аҳолисининг ўзи танлади. Aввалроқ Хитой халқи биринчи маҳаллий «марсоход» учун ном танлаб берган эди. У Хитой мифологиясидаги олов маъбуди шарафига «Чжужун» деб аталган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг