Олтинсойда рақамли технологиялар ўқув маркази очилди
Сурхондарё вилояти Олтинсой туманида рақамли технологиялар ўқув маркази очилиб, ўз иш фаолиятини бошлади. Марказ Сурхондарё вилоятида ташкил этилган тўртинчи ўқув маркази ҳисобланади.
Очилиш маросимида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси, туман ҳокимлигининг раҳбар ва ходимлари, меҳнат фахрийлари ҳамда ёшлар иштирок этишди.
Мазкур марказ замонавий компютер жиҳозлар билан таъминланган бўлиб, компютердан самарали фойдаланиш, дастурлаш, веб дизайн, компютер графикаси асослари каби ихтисослашган ўқув курсларни ташкил этиш учун мўлжалланган.
Шу билан биргаликда ўқув марказида тумандаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ва ходимларини ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида малакасини ошириши режалаштирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter