Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олтинкўл ва Балиқчида бирданига иккита ўқув маркази очилди (фото)

Олтинкўл ва Балиқчида бирданига иккита ўқув маркази очилди (фото)

Фото: «Xabar.uz»

Аввал хабар берганимиздек, АКТ вазири Шуҳрат Содиқов раҳбарлигидаги вазирлик Ишчи гуруҳининг Андижон вилояти бўйлаб хизмат сафари давом этмоқда.

Бугун, 17 июнь куни вилоятнинг иккита туманида  Рақамли технологиялар ўқув марказлари очилди.

Дастлаб, Олтинкўл туманидаги почта боғламаси биносида янги марказнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Маросимда АКТ вазирлиги Ишчи гуруҳи аъзолари, IT-Парк ва туман ҳокимлиги мутасаддилари, ёшлар иштирок этишди.

Олтинкўл туманида 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар 39 минг нафарни ташкил қилади, мактаблар сони эса 55та, 56 та маҳалла бор.

Тадбирда туман ҳокими ўринбосари Фахриддин Парпиев ва IT-Парк директори Фарҳод Ибрагимовлар сўзга чиқишди.

IT-Парк раҳбарининг алоҳида таъкидлашича, Андижон вилоятида дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналар сони жуда кам. «Ай-ти» соҳасига қизиқувчи ёшлар эса кўп. Қўшни Наманган вилоятининг деярли ҳар бир туманида  IT-марказлар фаолият кўрсатмоқда. Андижонлик ёшларнинг айримлари Наманганга бориб, ушбу соҳа бўйича ўқишмоқда. Шу сабабли бундай марказлар сонини кўпайтириш мақсад қилинган. Тадбир давомида мутасаддилар ёшлар, «ай-ти» йўналишида тадбиркорлик фаолиятини олиб бораётганларнинг саволларига жавоб беришди.

Иккинчи Рақамли технологиялар ўқув маркази шу куннинг ўзида Балиқчи тумани марказида жойлашган почта боғламаси биносида очилди. Шундай қилиб, Андижон вилоятидаги марказлар сони 14 тага етди.

Тадбирда Балиқчи туман ҳокими ўринбосари Гўзал Ҳамидова сўз олиб, марказнинг очилиши бутун мамлакат бўйлаб давом этаётган «Ёшлар ойлиги»га тўғри келганлиги эсда қоларли воқеа бўлди, деди.  Ҳоким ўринбосарининг айтишича, туманда  30 ёшгача бўлган ёшлар сони юз минг нафардан ошади. Марказ ёнида мусиқа ва ўрта таълим мактаблари жойлашган. Бу ўқувчиларнинг IT-марказда замонавий касблар бўйича таълим олишлари учун зўр имконият яратди.

IT-Парк раҳбари Фарҳод Ибрагимов мамлакатимизда дастурлаш, фрилансер, веб-дизайн сингари йўналишида таълим бераётган марказларнинг фаолияти тўғрисида гапириб, хотин-қизлар учун  ҳам бу катта имкониятлар эшигини очишини айтди.

Қайд этиш лозимки, ҳар икки почта боғламаларида Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази билан ҳамкорликда аҳолига талабгир электрон давлат хизматларини кўрсатиш йўлга қўйилган.

АКТ вазирлиги Ишчи гуруҳининг вилоят бўйлаб хизмат сафари давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг