Расман! Олимжон Умаров Бош вазирнинг маслаҳатчиси этиб тайинланди
Олимжон Умаров Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси лавозимида иш бошлади. Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги хабар қилмоқда.
Қайд этилишича, ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари Олимжон Умаров Ўзбекистон бош вазирининг маслаҳатчиси — IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар у 2017 йилнинг ёзидан буён АКТ вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter