Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олимжон Умаров Беларусь алоқа ва ахборотлаштириш вазири билан учрашди

Олимжон Умаров Беларусь алоқа ва ахборотлаштириш вазири билан учрашди

Фото: «Mitc.uz»

17 июнь куни Минск шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари Олимжон Умаровнинг Беларусь Республикаси алоқа ва ахборотлаштириш вазири К.Шулган билан ишчи учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

Учрашувда алоқа ва ахборот технологиялари соҳасида Ўзбекистон-Беларусь ҳамкорлигининг келгусидаги истиқболлари муҳокама қилинди.

Жумладан, учрашув доирасида телекоммуникациялар, ахборот-коммуникация технологиялари, шу жумладан, электрон ҳукумат, почта алоқаси, АТ-таълим, лойиҳавий ва илмий, телекоммуникация ускуналарини ишлаб чиқариш йўналишлари ҳамда бошқа истиқболли соҳалар бўйича ўзаро манфаатли ҳамкорликни кучайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Учрашув якунида икки томонлама конструктив ҳамкорликни келгусида янада ривожлантириш мақсадида биргаликда ишчи гуруҳини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди. Гуруҳнинг фаолияти икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси ва Беларусь Республикаси ўртасидаги алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик бўйича «Йўл харитаси»га киритилиши мумкин бўлган лойиҳавий фаолликларни мувофиқлаштиришга қаратилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг