Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олим-робот безгакка қарши янги дори кашф этди

Олим-робот безгакка қарши янги дори кашф этди

Фото: «Hi-News»

Кембриж университетининг тадқиқотчилари сунъий интеллект ёрдамида безгакка қарши янги дорини яратишга муваффақ бўлди, деб хабар берди «Hi-News».

Эслатиб ўтамиз, безгак — бу Африка ва Жануби-Шарқий Осиёда ҳар йили ярим миллиондан ортиқ одамнинг умрига зомин бўладиган хавфли касаллик ҳисобланади. Безгакни даволашнинг қийин жиҳати у одам организмига киргач турли дори воситаларига қарши иммунитет ишлаб чиқаришни бошлайди ва шу сабабли доимо микроорганизмнинг «нозик нуқтаси»ни қидириш керак.

Безгак плазмодиясини енгишга ёрдам берадиган дорини яратишда олимлар «Eva» номли роботдан фойдаланди. Сунъий интеллект таҳлили натижасида маълум бўлдики, янги дори воситаси сифатида триклозандан (тиш пастаси таркибига оғиздаги бактерияларга қарши курашиш учун қўшиладиган восита) фойдаланиш мумкин. Триклозан ёғ кислота ва ҳужайра озуқаси синтезида иштирок этадиган ферментдир.

Аниқланишича, триклозан безгак плазмодияси босқичларидан бирининг ўсишини бостиришга қодир. Триклозанни ишлаб чиқариш арзонга тушишини ҳисобга оладиган бўлсак, яқин вақтлар ичида у оммавиш ишлаб чиқарила бошланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг