Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Nissan» 5 мартдан бошлаб ҳайдовчисиз бошқариладиган таксини синовдан ўтказади

«Nissan» 5 мартдан бошлаб ҳайдовчисиз бошқариладиган таксини синовдан ўтказади

«Easy Ride» ҳайдовчисиз бошқариладиган такси хизмати

Фото: «Hi-News»

«Nissan» автомобилсозлик концерни тез орада ўзининг «Easy Ride» ҳайдовчисиз бошқариладиган такси хизматини синовдан ўтказишини маълум қилди. Мазкур такси учун мобил дастурни «Pokemon Go» ва бошқа бир қатор лойиҳаларга муаллифлик қилган «DeNA» компанияси ишлаб чиққан, деб хабар берди «Hi-News».

Ушбу сервисдан фақатгина Иокогама шаҳри аҳолиси фойдаланиши мумкин. Ҳайдовчисиз бошқариладиган такси 2018 йилнинг 5 мартидан бошлаб «Nissan» штаб-квартирасидан «Yokohama World Porters» савдо марказигача қатнайди. Маълум қилинишича, ҳаракатланиш вақтида йўловчилар «Easy Ride» дастурини ва бошқа кўплаб функцияларни синаб кўриши мумкин. Дастур овозли ва матни буйруқларни тушунади.

Машинанинг ўзи мижозга маъқул мусиқани қўяди, супермаркетдаги чегирмалар ҳақида маълумот беради. Бундан ташқари дастур ёрдамида ҳайдовчисиз таксининг жиҳатларига баҳо бериш, уни чақиришдан олдин йўналиш бўйича ҳаракат неча пулга тушиши мумкинлигини билиб олиш мумкин.

Ихтирочиларнинг сўзларига кўра, тест синови бир неча ҳафта давом этади. Бу вақт ичида тўғирланиши лозим бўлган жиҳатлар ҳақида маълумотлар йиғилиб, дастурий таъминот ўзгартириб борилади. 2020 йилги Олимпиада ўйинларига қадар компания сервисни тўлиқ йўлга қўйишни режалаштирган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг