Нега Ой Қуёшдан ёрқинроқ нур сочади?
«Fermi» космик телескопидан Ер йўлдошини кузата туриб, олимлар ажойиб манзарага гувоҳ бўлишди. Обсерватория телескопида Ой биз ўрганиб қолгандан анча ўзгача кўринади, дейилади NASA хабарида.
Кузатишларга кўра, Ер йўлдоши Қуёш нурини гамма-нурланиш диапазонида тўсиб қўяди.
Гамма-телескоп 2008 йилдан бери Ер атрофидаги орбита бўйлаб 565 километр баландликда учади. Олимлар қарийб 11 йилдирки, Ойга 31 мегаэлектронвольт қувват билан тушадиган гамма-зарраларни қайд этиб келишмоқда. Бу кўзга кўринадиган энергиядан 10 миллион марта кўпроқ. Кузатув натижасига кўра, Ой юзаси фавқулодда кучли нурланишни акс эттиради — у ҳатто қуёшдан ҳам ўзиб кетади, яъни тунги ёритқич кундузгига қараганда ёрқинроқ кўринади.
Буни шундай изоҳлаш мумкин: Ернинг табиий йўлдошига кучли космик нурлар доимий равишда ёғилиб туради, Ойда на атмосфера, на магнит майдони йўқлиги учун, деярли ҳеч нима уларни тўхтатиб қолмайди. Айнан шунинг учун ҳам бу манзарани коинотдан Ерга қараб кузатиб бўлмайди — сайёрамиз гамма-зарралардан ҳимояланган. Ойда юқори энергетик квантларнинг бир қисминигина реголит ютиб юборади, қолгани гамма-телескопда яққол кўринади.
Бунда ушбу диапазонда ўзгарувчан Ой фазаларини кўришнинг иложи йўқ, негаки зарралар унинг бутун юзасини бомбардимон қилади. Бироқ барибир нурланиш жадаллиги ўзгаради: унга Қуёш фаоллиги таъсир ўтказади, у ўзининг магнит майдони билан космик гамма-нурлар ҳаракатини қайтаради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter