Навбатдаги Рақамли технологиялар ўқув маркази Каттақўрғонда очилди
Президентимиз томонидан ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича белгилаб берган 5 та муҳим ташаббуслардан учинчиси, аҳоли ва ёшлар ўртасида компютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этишга қаратилган. Шундан келиб чиқиб, республикамиз ҳудудларида Рақамли технологиялар ўқув марказлари ташкил этилмоқда.
Кеча, 7 ноябрь куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан Самарқанд вилояти, Каттақўрғон шаҳрида «Рақамли технологиялар ўқув маркази» фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда АКТ вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Каттақўрғон шаҳрида 26 мингдан ортиқ ёшлар истиқомат қилишмоқда. Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та ташаббусни ижросини амалга ошириш натижасида ушбу ёшларнинг 5 минг нафардан ортиғини ахборот технологиялари ва рақамли технологиялар бўйича кўникмаларини шакллантириш ва малакасини ошириш назарда тутилган.
Дастлабки, бир йил давомида ушбу рақамли технологиялар маркази 1800 нафардан ортиқ каттақўрғонлик ёшларни робототехника, дастурий таъминот ва рақамли технологиялар бўйича билим кўникмаларини оширишга хизмат қилади.
Маълумот учун:
- Республика миқёсида «Рақамли технологиялар ўқув марказ»ларини ташкил этиш бўйича шу кунга қадар Наманган (Наманган ш., Косонсой т.), Фарғона (Марғилон ш.), Андижон (Андижон ш.), Сирдарё (Мирзаобод т.), Бухоро (Когон ш.), Хоразм (Хива ш.), Сурхондарё (Ангор т.), Тошкент вилоятида (Бўка, Пскент, Оққўрғон т. ва Янгийўл ш.), Тошкент шаҳрида (Учтепа, Олмазор т.), Қорақалпоғистон Республикасида (Нукус ш., Беруний, Қонликўл ва Мўйноқ т.) жами 18 та марказ филиаллари ташкил этилган бўлиб, бугун уларнинг сони яна биттага ортди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter