«NASA» ва «Boeing» қаноти йиғиладиган самолёт яратди
«Boeing» ҳамда «NASA» биргаликда «Spanwise Adaptive Wing» лойиҳаси доирасида алоҳида аҳамиятга эга қотишмани яратишга муваффақ бўлди. Ушбу қотишма ёрдамида бемалол йиғиладиган қанотларни ясаш мумкин, деб хабар берди «Hi-News».
Йиғилувчан қанотга эга самолётни яратиш ғояси анчадан буён мавжуд эди, бироқ ихтирочиларнинг олдида бу борада кўплаб қийинчиликлар турарди — қанотларнинг йиғилишида хизмат қиладиган гидравлик механизм оғир ва бесўнақай бўлганлиги учун бир қатор муаммоларни туғдириб келган.
«NASA»нинг «Boeing» ва бир нечта тадқиқот марказлари билан биргаликда яратгани ихтироси эски прототиплардан 80 фоизга енгилроқ бўлиб чиқди. «Шакл хотираси» дея номланган қотишмадан тайёрланган қанотлардан юқори тезликда ҳаракатланувчи самолётларда ҳам фойдаланиш мумкин.
Яқинда «NASA» қанотлари юқори ва пастга 0 дан 70 градусгача йиғила оладиган, масофадан туриб бошқариладиган прототипни синовдан ўтказганди. Прототип «нол» ҳолатда учта парвозни амалга оширди.
Муҳандисларнинг айтишича, янги қотишма ўзини оқлаши мумкин. Ихтирочилар келажакда анча енгил ва оддий конструкцияга эга узун йиғма қанотларни яратиш ниятида. Бу ёқилғи сарфини камайтиради, шунингдек, самолётларга ноқулай об-ҳаво шароитига мослашиш учун ёрдам беради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter