Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

NASA бугунги фазога учишни бекор қилди

NASA бугунги фазога учишни бекор қилди

Америка фазогирларининг 30 ноябрга режалаштирилган Халқаро космик станциясидан коинотга чиқиши бекор қилинди. Бу ҳақда Россия Миссияларни бошқариш маркази вакилига асосланиб Интерфакс маълум қилди.

Ҳозирда NASA Россия Миссияларни бошқариш маркази билан музокаралар ўтказмоқда. NASA веб-сайтидаги хабарда таъкидланишича, космонавтлар ичига космик чиқиндилар тушиши хавфи туфайли ушбу парвоз бекор қилинган.

«29 ноябр куни NASA Халқаро космик стансияси яқинида коинот қолдиқлари учиб ўтгани ҳақида хабар олди. Ушбу чиқиндилар космонавтлар учун қандай хавф туғдириши мумкинлигини тўлиқ баҳолай олмагани учун экспертлар очиқ фазога чиқишни қўшимча маълумотлар йиғилгунча қолдиришга қарор қилишди», — дейилади NASA хабарида.

Аввалроқ икки америкалик астронавт Халқаро космик станциясидан коинотга чиқиб, унинг юзасидаги ишдан чиққан сигнал узатиш тизимини алмаштириши ҳақида хабар берилган эди. Ques модулидан чиқиш АҚШнинг Шарқий қирғоғи вақти билан 07:10 да бошланиши, тахминан 6,5 соат давом этиши керак эди.

Аввалроқ, NASA Ерни астероид зарбидан қутқаришга тайёргарлик кўраётгани ҳақида хабар қилган эдик.

Мақсад сифатида NASA мутахассислари катта Дидимос астероиди атрофида айланувчи кичик Диморфос астероидини танладилар. DART зонди 24 ноябрда ишга туширилди ва 2022 йил октябрда астероидга етиб бориб, сониясига 6,6 километр тезлик билан бориб урилади (соатига 23760 километр).

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг