Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мўйноқда BPO-school ташкил қилинди (фото)

Мўйноқда BPO-school ташкил қилинди (фото)

Фото: АКТ вазирлиги

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи доирасида Мўйноқ туманида ташкил этилган BPO-school фаолияти билан яқиндан танишди.

АКТ вазири у ерда ёшлар учун яратилган шароитлар ҳамда имкониятларни кўздан кечирди.

BPO-schoolнинг ташкил этилиши мўйноқлик ёшларга инглиз тили ва BPO хизматларини ўрганиб, келгусида Мўйноқнинг ўзидан чет элга хизматлар экспортини амалга ошириш имконини беради.

Бўлажак BPO мутахассислар АҚШда юк ташиш машиналари бизнес жараёнини Мўйноқда туриб бошқаришади. Улар ўз юртида хорижий тажриба ва юқори даромад олиш имкониятига эга бўладилар.

Ташриф давомида АКТ вазири ушбу ўқув марказига кўпроқ ёшларни жалб этиш, уларга инглиз тилини чуқурлаштирилган ҳолатда ўргатиш кераклиги ҳамда BPO хизматларини тўғри йўлга қўйиш бўйича топшириқлар берди.

Республикада АКТ соҳасини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари қаторида IT-тадбиркорлик, жумладан, BPO хизматларини кўрсатиш орқали IT-маҳсулотлар ва хизматлар экспортини кўпайтириш мақсад қилингани таъкидланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг