Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Motorola»нинг учинчи юриши «ўхшармикин?»

«Motorola»нинг учинчи юриши «ўхшармикин?»

Фото: «Motorola»

Бир пайтлар қўллардан тушмаган афсонавий Motorola Razr қайтмоқда, бу сафар смартфон қиёфасида. Гарчи дастлабки икки уриниш «ўхшамаган» бўлса-да, Хитойнинг «Lenovo» компанияси («Motorola» охирги йилларда шу компания таркибида) мобил йўналиши раҳбарининг «учинчи» смартфондан умиди катта.

Чен Жин (раҳбар) бу ҳақда «Weibo» ижтимоий тармоғида ёзди. Чен ушбу смартфон кучли процессор, такомиллашган интефейс, ўзгартирилган дизайнда чиқишига ваъда берди.

2020 йил охирида тақдим этилган Razr-2 биринчисидан фақат 5G-тармоқларда ишлаши ва яна айрим арзимас хусусиятлари билан ажралиб турган. Қиммат нарх, дидга ўтирмаган хусусиятлар, ишлатишнинг ноқулайлиги, хуллас, аксарият шарҳловчилар бу смартфонни харид қилмасликка чақиришганди.

Худди шунга ўхшаш Samsung Galaxy Z Flip 3 нисбатан яхши баҳоланди. Яқинда эса эгилувчи экранли вертикал буклама смартфонни «Huawei» (Хитой) ҳам тақдим этди. Кутамиз ва кўрамиз, «Motorola»нинг учинчи юриши «ўхшармикин».

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг