Mobiuz мобил алоқани ривожлантириш учун янги инвестиция лойиҳаларини амалга оширади
Mobiuz ва хитойлик ишлаб чиқарувчилар Ўзбекистонда 2024-2028 йилларда мобил алоқани ривожлантиришни назарда тутувчи янги ҳужжатлар тўпламини имзоладилар.
Mobiuz мобил оператори ўз тармоқларига илғор технологияларни жорий этиш ва аҳолининг рақамли имкониятларини кенгайтиришга интилмоқда. Ҳусусан, ўтган йили компания биринчи бўлиб Ўзбекистон бўйча VoLTE ва ViLTEдан фойдаланиш имкониятини тақдим этди. Бундай ечимларни амалга ошириш учун йирик инвестициялар, илғор бозорлар ва ишлаб чиқарувчиларга чиқиш, улар билан узоқ муддатли ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш талаб этилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Хитой Халқ Республикасига давлат ташрифи доирасида 2024 йил 25 январь куни Шенчжен шаҳрида Инвестиция форуми бўлиб ўтди. Форумда Mobiuz ва Хитойнинг етакчи компаниялари Huawei ва ZTE ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга қаратилган янги ҳужжатларни имзолади.
Хусусан, Mobiuz ва Huawei ўртасида 2024-2028 йилларда Mobiuz мобил алоқа тизимларини модернизация қилиш ва кенгайтириш лойиҳаси бўйича шартнома имзоланди.
Умумий қиймати 80 миллион доллар бўлган лойиҳа янги ва модернизация қилинган таянч станцияларини ишга туширишни мақсад қилган. Натижада Mobiuzнинг 5G ва 4G тармоқлари қамрови кенгайтирилади, аҳоли зич жойлашган ҳудудлар ва қишлоқларда янги турдаги таянч станциялари жойлаштирилади ҳамда замонавий технологиялар жорий этилади.
Mobiuz ва ZTE ўртасида 2024-2028 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида компания тармоғини янада ривожлантириш бўйича шартнома имзоланди.
Умумий қиймати 20 миллион доллар бўлган лойиҳа доирасида ZTE Ўзбекистоннинг икки ғарбий вилоятида мобил алоқани янада ривожлантириш учун зарур ускуналар ва тегишли технологияларни етказиб беради.
Ҳамкорликнинг аниқ йўналишларини назарда тутувчи ушбу шартномалар 2023 йил май ойида Ўзбекистон ва Хитой телекоммуникация компаниялари ўртасида эришилган келишувларнинг мантиқий давоми бўлди.
Бундан ташқари, жорий йилнинг 25 январида Mobiuz ва Huawei ўртасида 2024-2025 йилларда Ўзбекистон бўйича Massive MIMO FDD технологиясини янада татбиқ этиш бўйича келишув ҳам имзоланди.
Умумий қиймати 4,9 миллион АҚШ доллари бўлган лойиҳа Massive MIMO – бир нечта частота каналларидан фойдаланиш орқали маълумотларни узатиш тезлигини ошириш технологиясини фаол жорий этишга қаратилган. Эслатиб ўтамиз, 2023 йил давомида Mobiuz ўз тармоқларида Massive MIMOни муваффақиятли синовдан ўтказди ва ишга туширди.
Mobiuz уяли алоқа оператори хорижий инвестицияларни 2019 йилдан фаол жалб қилишни бошлаганди. Ўшанда 2021-2024 йилларда мобил алоқани ривожлантириш учун умумий қиймати 150 миллион долларлик лойиҳани амалга ошириш бўйича келишувларга эришилганди. Ушбу лойиҳа муддатидан бир йил аввал муваффақиятли амалга оширилди.
2023 йилда Mobiuz Фарғона водийсида 4G LTE тармоғида TDD (Time-division duplexing) технологиясини жорий этиш бўйича 4,5 миллион евролик инвестиция лойиҳасини ҳам муваффақиятли амалга оширди.
Mobiuzнинг барча янгиликлари билан pr.mobi.uz сайтида танишиб чиқишингиз мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter