Mobiuz акциясида 14 та Nexia-3 ва супер ютуқ – Malibu-2 ўйналди (видео+фото)
Кеча, 14 февраль куни Тошкентда Mobiuz мобил операторининг «AvtoMOBI» акцияси ғолибларини аниқлаш расмий маросими бўлиб ўтди.
Пойтахтдаги «Compass» савдо комплекси марказига юзлаб инсонлар – Mobiuz абонентлари ҳамда савдо маркази меҳмонлари «AvtoMOBI» акцияси ўйинини бевосита кўриш учун йиғилишди. Ҳаммани қизиқтираётган савол – 14 та Nexia-3 автомобили (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар учун биттадан) ҳамда супер ютуқ – Malibu-2 автомашинасини кимлар ютиб олади?
«AvtoMOBI» акцияси – компания ребрендинги ўтказилган ва Mobiuz савдо белгисига ўтилгандан кейин рўёбга чиқарилган лойиҳадир. У 2019 йилнинг 3 декабридан 2020 йилнинг 3 февралигача ўтказилди. Шак-шубҳасиз, у ютуқ жамғармаси бўйича ҳам, ғолибларни аниқлаш маросими иштирокчиларини кўплигини бўйича ҳам компаниянинг бошқа акциялари ичида энг йириги бўлди.
Акция шартлари жуда ҳам осонлиги унда кўпчилик иштирок этишини таъминлади. Ҳусусан, абонентлар ойига 30 минг сўм ва ундан каттароқ абонент тўловига эга тариф режаларидан бирига уланиши керак эди. Маблағлар муваффақиятли ечиб олингандан кейин уларга битта имконият тақдим этилди. Иштирок этишнинг яна бир йўли – махсус «2020 МБ» ёки «2020 дақиқа» тўпламларидан бирини улаш эди. Ҳар бир фаоллаштирилган тўплам битта имкониятга тенг эди.
Ғолибларни аниқлаш тадбиридан бир неча кун олдин акциянинг ҳар бир иштирокчисига махсус USSD-буйруқ (*161#) ҳақида маълумот юборилди. Уни териб, иштирокчилар ўзларига белгиланган ноёб ID-кодларни билиб олишлари мумкин бўлди. Абонент акция бўйича нечта имконият тўплаган бўлса, унда шунча ID-код бор.
Nexia-3га даъвогар бўлган абонентларнинг ID-кодлари ҳудудларга қараб тақсимланган. Масалан, Андижон вилоятига тегишли рақамлардан фойдаланаётган абонентларнинг ID-кодлари 01 билан, Бухоро вилоятиники 02 билан бошланади. Ҳудди шу тартибда ҳам ғолиблар аниқланади.
Ғолибларни аниқлаш учун randomus.ru сайтидаги тасодифий рақамлар онлайн рандомайзер тизимидан фойдаланилади. Ушбу сервиснинг серверлари бошқа мамлакат ҳудудида жойлашган, шу сабабдан ғолибларни аниқлаш жараёнига компания вакиллари ҳам, учинчи шахслар ҳам аралаша олмайди.
Malibu автомобили бўлажак соҳиби эса саҳнада ўрнатилган лототрон ёрдамида аниқланди. Барча-барча ID-кодлар қоғозларга туширилиб, чоп этилган ҳамда лототронга жойлаштирилди. Ғолибни тадбирда иштирок этаётган тасодифий мухлис аниқлаб берди.
Навбатма-навбат ҳамда танаффуслар билан рандомайзерга ҳудудларга қараб ID-рақамлар рўйхатлари киритилди. Жараённи катта эътибор билан нафақат тадбир меҳмонлари, балки минглаб онлайн томошабинлар ҳам инстаграм орқали кузатиб борди. Ҳар бир ғолиб аниқлангандан кейинги қарсаклар онлайнда қўйилаётган «лайк» ва ёзилаётган изоҳлар билан ҳамнафас бўлди.
Mobiuz вакиллари ва бошловчилар ғолибларга бевосита тадбир вақтида кўнғироқ қилиб туришди. Бу акциянинг очиқ ва шаффоф ўтиши учун яна бир муҳим қадам бўлди.
Ўйинлар ўртасида савдо марказига ташриф буюрган меҳмонлар ўртасида ҳам турли танлов ўтказилди. Уларда ғолиб бўлганларга эса компания совғалари тақдим этилди.
Куннинг янг ҳаяжонли дақиқалари – Malibu супер ютуғи ўйинида мустақил комиссия вакиллари лототронни ва ID-кодларни текшириб кўришди. Залдаги мухлислар ичидан битта болакай танлаб олинди ва айнан у асосий ғолибни аниқлаб берди!
Шундай тарзда кўп сюрпризлар ва кутилмаган воқеаларга бой Mobiuz акцияси ҳам ўз ниҳоясига етди. Лекин бу ҳали ҳаммаси эмас. 17 фервалдан бошлаб компания вакиллари ғолиблар билан боғланишади ҳамда совринларни топширишга тайёргарлик кўришади. Ҳар бир совғани жойларда топшириш – бу алоҳида маросим демакдир! Mobiuz барчага ғолиблар билан яқиндан танишиш имконини беради. Бу ҳақда кейинги хабарларда маълум қилинади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter