«Microsoft» андроидлар учун антивирусини тақдим этди, келгуси ойдан смартфонларини сотишни бошлайди
«Microsoft» компанияси смартфонлар учун мўлжалланган антивируси — «Defender»ни тақдим этди. Уни ҳозирданоқ андроид-смартфонларга ўрнатиш мумкин.
Янги антивируснинг вазифаси асосан фишингдан ҳимоялаш. «Defender» пароллар, банк карталари маълумотлари ва бошқа хусусий маълумотларни ўғирлашдан ҳимоялаши таъкидланмоқда. Ушбу илова ўз эгасини шубҳали жўнатувчи юборган хабарлардан ва ишончсиз сайтларга киришда огоҳлантириб туради.
Экспертларга кўра, «Microsoft» шу тарзда ўзининг илк андроид-смартфони — қўш экранли «Surface Duo» сотувини бошлашга ҳозирлик кўряпти. Смартфон 2019 йил охирида тақдим этилганди, қурилма келгуси ойдан бозорга чиқиши кутиляпти.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter