«MGovAward» road-shou: 12 вилоят, 5 мингга яқин талаба ва 100 000 доллар! (инфографика)
Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва IT-Парк томонидан Бирлашган Араб Амирликларидан бўлган ҳамкорлар билан биргаликда ташкил этилган, мукофот жамғармаси 100 000 АҚШ доллари бўлган мобил иловаларни ишлаб чиқиш бўйича талабалар ўртасида «MGovAward» танловининг йўл шоуси якунланди.
IT-Парк вакиллари республикамизнинг 12та вилоятига ва Қорақалпоғистон автоном Республикасига ташриф буюрдилар, 4930 км.дан кўпроқ масофани босиб ўтиб, 60 соатдан кўпроқ чиқиш қилдилар, 53та университет ва институтларнинг 4 700 нафардан ортиқ талабалари билан суҳбатлашдилар.
«Мазкур road-shouдан кўзланган мақсад Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртлари талабаларини иқтидорли ва ёш дастурчиларни биринчи миллий кўрик-танлов билан таништириш, танлов шартлари ва талабларини тушунтириш ва ноёб IT-маҳсулотларни яратишда истиқболли кадрларни рағбатлантириш эди», дейилади IT-Парк хабарида.
«MGovAward» республика кўрик-танловига аризалар қабул қилиш ҳали ҳам давом этмоқда.
2020 йил 1 январгача ўз аризасини топширишга улгурганларда мукофот жамғармаси 100 000 доллар бўлган танловда ғолиб бўлишга имкони бўлади.
Мобил иловаларни ишлаб чиқиш йўналишлари: таълим, соғлиқни сақлаш, туризм ва маданият, тадбиркорлик, транспорт ва логистика.
Лойиҳаларни танлашнинг асосий мезонларидан бири қуйидагилардан иборат бўлади: иловани келгусида самарадорлиги, унинг инновационлиги ва фойдаланишда осонлиги.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter