Метрода Wi-Fi қачон ишлай бошлайди?
Тошкент метрополитенининг «Пахтакор» ва «Алишер Навоий» бекатларида Wi-Fi хизмати синов тариқасида ишга туширилгани ҳақида хабар берилган эди.
«Xabar.uz» портали мухбири «Алишер Навоий» метро бекатида Wi-Fi тизими ишини текшириб кўрди. Қуйидаги скриншотлардан кўришингиз мумкинки, бекатда Wi-Fi ёқилган ва тармоқ тезлиги 43 Мб/сонияни ташкил этган:
Ҳозирча метродаги интернет ташқи сайтларга улана олмайди. Шу йилнинг 1 сентябрига қадар йўловчилар симсиз тармоқ орқали фақат метрополитен ресурслари билан танишишлари мумкин. Бу ресурслар ўз ичига китоблар, мусиқалар ва фойдали ахборотларни қамраб олган.
Келгусида бошқа манбалардан фойдаланиш имконияти ҳам яратилади. Ўзбекистоннинг диққатга сазовор жойлари ҳақида маълумот берувчи электрон гидлар жорий этилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter