McAfee асосчиси: вафот этганига бир йил бўлди, ҳамон кўмилмаган...
McAfee компанияси асосчиси Жон Макафининг жасади ҳамон Испания ўликхонасида сақланмоқда, бу ҳақда бугун, 23 июнь куни El Diario газетаси ёзди.
«Бир йил аввал вафот этган Макафининг жасади ҳамон Барселондаги ўликхоналардан бирида қолмоқда...», — деб ёзди нашр. Газета қайд этишича, жасад АҚШга репатриация қилиниши санаси номаълум: «Бир қарорга келиш учун яна ойлаб вақт кетиши мумкин».
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг 23 июнида Испаниядаги қамоқхона камерасида 75 ёшли Макафининг жасади топилганди. Ўша куни Испания миллий суди солиқларни тўламаганликда айбланган Макафини АҚШга экстрадиция қилиш қарорини чиқарганди.
Мавзу доирасида: «McAfee» антивирусини яратган Жон Макафи қамоқда ўлик ҳолда топилди
Бундан аввалроқ ўз баёнотида Макафи ҳеч қачон жонига қасд қилмаслигини, агар шундай дейишса, бу «WHACKD», яъни унинг ўлдирилганини англатишини айтганди.
McAfee — антивируслар чиқарувчи машҳур компания. Ундан АҚШ давлат идоралари ҳам кўп фойдаланади. Макафи бир гапида ўзига маълум хусусиятлардан фойдаланиб, антивирус воситасида АҚШ вазирликлари сирларидан бохабар бўла олиши билан мақтанганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter