Марс парвозига жуда оз қолди
Гарчи сўнгги кунларда интернетни ўлим ҳақидаги қарашлари билан «портлатаётган» бўлса ҳам, Илон Маск Марсга парвозни ўйлашдан бир кун ҳам тўхтаган эмас.
Масалан, унинг айтишича, «SpaceX» фазовий компаниясининг сайёралараро «Starship» кемаси 3-5 йилнинг нари-берисида «қизил сайёра»га парвоз қилади.
«Парвоз муваффақиятли чиқса, ўйлайманки, Марсга экипажни ўн йилликнинг охиригача жўната оламиз», — деди у.
Миллиардер Марс «туйнуклари» ҳар икки йилда очилишига урғу берди (ҳар 26 ойда Ер ва Марс ўзаро максимал яқинлашадиган палла).
Айрим маълумотларга кўра, «SpaceX» компанияси «Starship» кемасини Марсга шу йил ёзидаёқ учиришга уриниб кўради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter