Либерияни интернетдан узиб қўйган шахс 2,5 йилга қамалди
Лондон суди уч йил аввал хакерлик ҳужуми уюштириб бутун Либерияни интернетсиз қолдирган Дэниэл Кэйни 2,5 йилга озодликдан маҳрум қилди. Воқеа тафсилоти билан батафсил BBC маълумотида танишишингиз мумкин.
Кэй айбига иқрор бўлди, чиндан ҳам Африка телефон компаниясига айнан у киберҳужум қилган.
Ҳукм чиқарган судья хакерни ёш ва ақлли, хуллас, қилмиши нималарга олиб келишини англай оладиган шахс дея таърифлаб, у истеъдодини инсонларга зарар келтиришга сарфлаганига ачиниш билдирди.
Дэниел Кэй — Буюк Британиянинг Суррей графлигида яшаб келган ҳаваскор хакер. Уни 2015 йили Либериянинг энг йирик мобил алоқа ва интернет провайдери — «Lonestar»га ҳужум уюштириш учун ёллашади. Буюртмачи рақобатчи компания — «Cellcom» ходими. Хакерга ҳар ой 10 минг доллар маош тўлаб туришган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter