LG TONE Free қулоқчинларининг икки симсиз янги моделлари – FN6 ва FN4 тез кунларда Ўзбекистонда сотувга чиқарилади
Ушбу қулоқчинлар овоз сифатини сўнгги урфдаги дизайн ва замонавий технология каби муҳим деб ҳисобловчи, трендларни кузатиб борадиган фаол ҳаёт тарзига эга инсонлар учун яратилган.
Кўплаб одамлар гигиена ва хавфсизлик масаласида хавотир олаётган ҳозирги вазиятда кўпчилик учун қулоқчинларнинг ультрабинафша нурлари ёрдамида ўз-ўзини тозалаш функцияси маъқул келади. FN6 модели тўпламида қувватлаш вақтида 99 фоиз бактерияларни йўқ қилган ҳолда ҳавотирни камайтирувчи UVnano зарядлаш қутиси мавжуд. Қути ичида кўзга кўринмайдиган, фақатгина қути қулоқчинлар билан ёпиқ бўлгандагина ишга тушувчи ультрабинафша LED ёритгичлари ёқилади. Функция фақат зарядлаш қутиси электр қуввати кабелига улангандагина ишлайди, бактериялар 10 дақиқа қувватлаш давомида йўқ бўлади. Қутини очиш вақтида UVnano ишлаши тўхтаганини кўрсатувчи кўк индикатор ёнади. UVnano номи «ультрабинафша» сўзининг маъноси ва уни ўлчов бирлигидан олинган.
Британиянинг Meridian компанияси билан ҳамкорликда яратилган янги қурилмалар мусиқа тинглаш давомида ҳам, қўнғироқлар бўлган вақтда ҳам премиум сифатли оригинал тиниқ ва кенг овозни чиқаради. Қулоқчинлар мулоқотлар вақтида овоз товуши тиниқлигини таъминлайди ва атрофдаги шовқинларни камайтирувчи режим билан жиҳозланган. Бундан ташқари, янги қулоқчинлар сув ўтказмайдиган IPX4стандартига жавоб беради ва катта сиғимли батареяга эга.
Meridian – Британиянинг премиум аудио тизимларини ишлаб чиқарувчи компанияси бўлиб, ўзининг бетакрор сигналларнинг аниқ тиниқлигини сақлаб қоладиган рақамли сигналлар қайта ишлаш технологияси (Digital Signal Processing (DSP ҳамда асл маълумотни деярли йўқотмаган ҳолда юқори сифатли аудиоматериал «очувчи» Meridian Lossless Packing (MLP) алгоритми билан танилган. Натижада, қулоқчинлар басга бой ва тиниқ юқори частотали, оригиналга яқин бўлган овоз чиқаради.
Meridian’нинг фазовий қайта ишлаш алгоритми (Headphone Spatial Processing) коинотдаги ҳажм, масштаб ва жойлашувини реал ҳис этиш билан овозни таъминлайди. Бу қулоқчинларда овозни худди қаршингизда колонка тургандек ҳис этишнинг янги имкониятидир.
Meridian компаниясининг кучли ва ихчам ички 6-мм ли созловчи драйвери (customized driver unit) вокал деталлари, шунингдек, бас интенсивлиги ва тўйинганлигини аниқ етказади.
Meridian’нинг махсус эквалайзери туфайли сиз қулоқчинларда овозни фазовий қайта ишлаш учун «Шўнғиш» режими ёки бошқа ўрнатилган созламаларни танлашингиз мумкин. Созламаларда қуйидаги режимлар мавжуд: «Шўнғиш» – мусиқанинг барча турлари учун катта сиғимли овоз чиқариш; «Natural» – мусиқанинг барча турлари учун баланслаштирилган овоз чиқариш; «Басни кучайтириш» – машҳур ва электрон мусиқа учун кўпроқ мос келади; «Trebel Boost» – вокалнинг тиниқлигини таъминлайди ва кўпроқ жаз ҳамда классик турдаги мусиқа учун мос келади.
LG TONE Free дизайни атрофдаги шовқинлар келишини олдини олади ва қулоққа аниқ мослашади. Шунингдек, яхши жойлашув ҳаттоки гавжум кафе, шовқинли иш жойи ёки одам тўла автобусда бўлсангиз ҳам товуш изоляциясини таъминлайди.
Биргина тугма орқали қулоқчинларни қўшимча хавфсизликни таъминлаган ҳолда атрофингизни эшитишга ёрдам берадиган Ambient Sound режимига ўтказиш мумкин. Ушбу режим сиз тез гапиришингиз, жамоат транспортларида эълонлар эшитиш ёки кўчани кесиб ўтиш керак бўлганда фойдали. Бу мусиқадан завқланишнинг янада қулайроқ ва хавфсизроқ усулидир.
LG TONE Free қўнғироқлар вақтида овознинг максимал аниқлиги учун юқори самарадорликдаги иккита ички микрафон ўрнатилган. Шовқин ва акс-садоларни қайтарувчи алгоритм кераксиз шовқинларни аниқлаб, пасайтиради, бу вақтда микрафон эса одам гавжум бўлган жойда ҳам сизнинг овоз товушингизни кучайтиради.
LG TONE Free қулоқчинлари токсик бўлмаган гипоаллерген силикони билан қопланган. Силикон қопламадаги асосий материал ISO 10993 ва USP Class VI талабларига жавоб беради.
LG TONE Free қулоқчинларни спорт машғулотлари ёки ёмғир остидаги сайр вақтида ҳимоя қиладиган IPX намлик ҳимояси қобиғига эга. Улар ҳар қандай томондан келувчи сув томчиларига чидамли.
LG TONE Free батареяси сиғими кутиш режимида 6 соат мусиқа тинглаш ва 12 соат иш (умумий миқдорда бир марта зарядлаш билан 18 соат) учун етади. Шу тариқа, қулоқчин батареялари мусиқани тўхтовсиз тинглаш билан 6 соат ва кейсдан қўшимча 12 соат ишлайди. Бундан ташқари, FN сериясининг янги моделлари тез зарядлаш функциясига эга – бор-йўғи беш дақиқа зарядлаш қулоқчинларни ишлаш режимида 1 соат ишлашига имкон беради. Симсиз зарядлаш қурилмалари тўплам ичига кирмайди, уларни қўшимча равишда харид қилиш керак.
TONE Freе смартфонлари учун янги илова кенгайтирилган 8 карра чизиқли Meridian EQ эквалайзер ва белгиланган созламаларни тақдим этади. Иловадан фойдаланишнинг оддийлиги ёрдамида сиз эквалайзерни тўртта ўрнатилган ва иккита мослаштирилдиган режимини танлашингиз мумкин. Фойдаланувчи мусиқа овозини ўзи истаганидек созлаши учун маълум бир частоталарни ошириши ёки камайтириши мумкин.
TONE Free шунингдек, «Менинг қулоқчинларимни топиш» деган функцияга ҳам эга. Сиз «Менинг қулоқчинларимни топиш» бўлинмасининг тугмасини босганингизда йўқолган қулоқчинларингиз овозли сигнал чиқаради.
Бундан ташқари, иловада LG телевизорларини бошқариш учун TV Control функцияси ҳам мавжуд. LG TONE Free қулоқчинларини LG телевизорига Bluetooth оқрали уласангиз, овоз баландлигини созлашингиз учун қулоқчинни икки маротаба босишингиз ҳамда канални ўзгартириш учун уч марта босишингиз мумкин. Bluetooth-боғланиш бир вақтнинг ўзида фақатгина битта қурилма билан ишлаши мумкин.
LG TONE Free қулоқчинлари фойдаланувчининг қулоғига тегиши билан автоматик ишга тушади ва дарҳол телефонга уланади, шунингдек, агар улар қулоқдан олинса автоматик равишда мусиқани тўхтатади.
Қулоқчинларнинг замонавий, минималист дизайни исталган кўринишдаги – кундаликдан тортиб ишчи ташқи қиёфа учун ажойиб қўшимча бўла олади. Эргономик шакл сиз қулоқчинларни қулоқда борлигини деярли сезмаслигингиз учун яратилган. LG TONE Free тинглаётган нарсасига эътибор беришни ва шу билан бирга, замонавий кўринишни истайдиганлар учун идеал тарзда мос келади. Эргономик мувозанатли дизайн қулоқчинларни маҳкам ва хавфсиз ушлашга ёрдам бериш учун уларнинг оғирлигини бош марказига нисбатан тақсимлашга имкон беради. Эгилувчан силикон қопламалари қулоқ шаклига мос келади, шу сабабли қулоқчинлар ноқулайлик туғдирмаган ҳолда мусиқадан узоқроқ роҳатланишга ёрдам беради.
Замонавий ва иҳчам қути минималистик дизайнга эга бўлиб, ўзининг ноёб шакли билан ажралиб туради, кафтингизга сиғади ва исталган услубга мос келади. Қулоқчинлар икки асосий рангларда тақдим этилган: сўнги урфдаги қора ва замонавий оқ.
LG TONE Free’нинг FN6 ва FN4 моделлари ўртасидаги фарқ симсиз зарядлаш воситаси, бактерияларни йўқ қилувчи ультрабинафша функцияси ва ёритгичлар бор-йўқлигига боғлиқ.
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter