Кўринмас QR-кодлар ишлаб чиқилди: улардан сиз ҳам фойдаланишингиз мумкин бўлади
Массачусетс технология институти (MIT) оддий кўз учун кўринмас QR-кодлар ишлаб чиқди, уларни нарса ва буюмларда ишлатиш мумкин. Бу ҳақда MIT блогида маълум қилинди.
QR-кодлар инфрақизил нур учун шаффоф, кўринувчи нур учун шаффофмас махсус ашё — пластикдан 3D-принтер воситасида тайёрланади.
Кўринмас QR-кодлар қоғоз шаклдагисига нисбатан анча кўп муддат хизмат қилади, кўзга ташланиб, дилни хира қилмайди.
Ушбу кодни смартфон ёрдамида, бироқ инфрақизил камера ёрдамида ўқиш мумкин.
«Исталган нарса, буюмга смартфон камерасини тутиб керакли маълумотни олиш мумкин бўлган кунлар келишини тасаввур қиляпман. Сиз ҳатто штрих-кодни қидириб овора ҳам бўлмайсиз», — деди ғоя муаллифи.
Кўринмас QR-кодлардан жуда кўп соҳаларда, хусусан, супермаркетлардан тортиб ақлли уйларгача, фойдаланиш мумкин бўлади, дейишмоқда ишланма муаллифлари.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter