Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«K-Data» агентлиги Тошкент шаҳридаги Инҳа университетига 500 минг долларлик дастурни тақдим этди

«K-Data» агентлиги Тошкент шаҳридаги Инҳа университетига 500 минг долларлик дастурни тақдим этди

Фото: «Inha.uz»

Жанубий Кореянинг «Korea Data Agency» (K-Data) агентлиги Тошкент шаҳридаги Инҳа университетига  маълумотлар базасини мониторинг қилиш ва таҳлил қилиш учун қарийб 500 минг долларлик дастурий таъминотни тақдим этди. Бу ҳақда университет матбуот хизмати хабар берди.

Бош менежер Жун-хюн Ли раҳбарлигидаги «K-Data» делегацияси 2018 йилнинг 25 июль куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT)га ташриф буюрди.

Ташриф доирасида «K-Data» агентлиги IUT маъмуриятига «Wise Intelligence» ва «Exem» томонидан ишлаб чиқарилган маълумотлар базасини мониторинг қилиш ва таҳлил қилиш бўйича бепул лицензияларни тақдим этди.

Корея компанияларининг дастурий таъминотлари маълумотлар соҳасидаги мутахассисларни тайёрлаш учун фойдаланилади.

Жанубий Корея делегацияси ташрифи доирасида IUTнинг биринчи проректори Чо Ву Суг ва «K-Data» агентлиги Бош менежери Жун-хюн Ли ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

Ҳужжатга мувофиқ, томонлар маълумот соҳасидаги талабалар ва тадқиқотчиларнинг малакаси ва кўникмаларини биргаликда оширишни мўлжалламоқда.

Шунингдек, IUT ва «K-Data» агентлиги маълумотлар соҳасидаги қўшма тадқиқотлар ва лойиҳаларни, шу жумладан очиқ маълумотлар, маълумотларни таҳлил қилиш, маълумотларни бошқариш, маълумотлар сифати ва бошқалар каби соҳаларда амалга оширишни режалаштирмоқда.

Ҳамкорлик соҳаларидан бири ахборот соҳасидаги билим, тажриба ва ахборот алмашиш учун турли конференциялар, симпозиумлар, семинарлар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг