Жосус антивирус яратган латвиялик 14 йилга қамалди
Латвиялик резидент, «Scan4you» жосус антивирусини ишлаб чиққан Русланс Бондерс АҚШ суди томонидан 14 йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда «Life» хабар қилди.
«Scan4you» зарарли дастурий таъминот, яъни вирусларни топишга мўлжалланган, бироқ кейинчалик у АҚШ ҳудудидаги дўконлардан шахсий маълумотлар, хусусан, тўлов карталарининг рақамларини ўғирлашда қўлланган.
Маълум қилинишича, биргина чакана савдо дўконининг ўзи «Scan4you»дан 292 миллион доллар зарар кўрган.
— Бондарснинг дастурий таъминоти Америка бизнесига ҳужум қуролига айланди, — дейилади АҚШ Адлия вазирлиги баёнотида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter