Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жиззахлик талабалар учун ажойиб янгилик

Жиззахлик талабалар учун ажойиб янгилик

Жиззах вилоятида IT-парк ҳамда Жиззах давлат педагогика институти ҳамкорлигида Инкубация ва акселерация маркази фаолияти йўлга қўйилди.

Очилиш дастурида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси, IT-парк Жиззах вилояти ҳудудий филиали ходимлари қатнашишди.

Ушбу марказда талабаларга ўз стартап лойиҳаларини амалга ошириш учун барча шароитлар яратилган бўлиб, юқори тезликдаги интернет ва замонавий компютерлар ва лаборатория жиҳозлари билан таъминланган.

Дастур давомида Инкубация ва акселерация марказида фаолият олиб борадиган талабалар ўзларининг стартап лойиҳаларини дастур иштирокчиларига ва мутахассисларига намойиш қилишди ҳамда мутахассислар томонидан маслаҳат ва қўшимча таклифлар олишди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг