Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жанубий Корея биткоин ва бошқа криптовалюталарни қонунийлаштирмоқчи

Жанубий Корея биткоин ва бошқа криптовалюталарни қонунийлаштирмоқчи

Фото: «Ferra»

Жанубий Кореянинг «Kukmin» газетаси ҳукуматнинг сиздирилган ҳужжатига асосланиб ёзишича, 2023 йилда мамлакат Рақамли активлар (DABA) тўғрисида асосий қонун ҳамда 2024 йилда қўшимча қонунларни қабул қилиш тадоригини кўряпти.

Қонун лойиҳаси халқаро меъёрлар ва жаҳондаги йирик иқтисодиётлар тажрибаси асосида шакллантирилади. Чунки Корея молиявий барқарорлик бўйича кенгаши (FSB) Базел халқаро ҳисоб-китоблар банки (BIS) ҳамда АҚШ ва Европа иттифоқи мувофиқлаштирувчилари билан ҳамкорлик қилмоқда.

Ҳукумат крипто-фиат транзакциялар учун мавжуд инфратузилмаларни кенгайтиришни режалаштирган, бу кўплаб банкларга фиат криптовалюталар алмашинуви учун ўз платформаларини яратиш имконини беради. Қолаверса, Жанубий Корея ҳукумати NFT-токенлар учун ҳам тартиб-қоидалар ишлаб чиқаради.

Корея марказий банки (CBDC) рақамли валюта жорий этади. Корея банки имитация тестларининг биринчи босқичини 2022 йил январида тугатган.

Ҳукумат сиздирилган ҳужжат маълумотлари ҳақиқатлигини тасдиқлади, бироқ лойиҳа борасида якуний қарорга келинмаганини қўшимча қилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг