Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Исталган маълумотларни сақлаб қўйишга қодир «Telegram» ботлари

Исталган маълумотларни сақлаб қўйишга қодир «Telegram» ботлари

Фото: «Лайфхакер»

«Лайфхакер» ёзишмаларни сақлаб қўйишда ёрдам берадиган «Telegram-bot»лар ҳақида маълумот берди. Бунинг учун сиз «Instapaper» ёки «Pocket» сервисида рўйхатдан ўтишингиз керак, холос.

«Telepaper» боти ва «Instapaper» сервиси

Мазкур бот ишини таъминлайдиган алгоритм қайдномалар ва мақолаларни сақлаб қўйиш учун хизмат қиладиган «Instapaper» сервисига боғланган. «Telepaper» фойдаланиш жуда осон — сақлаб қўйишни истаган ёзишмангизни унга хабар сифатида юборасиз. Уни созлаш учун бир-икки дақиқа кифоя қилади.

  1. Агарда сиз «Instapaper»да рўйхатдан ўтмаган бўлсангиз, унинг расмий сайтида қисқа рўйхатга олиш жараёнидан ўтиб, «Create an Account» пунктини танланг.
  2. Рўйхатга олиш жараёни тугаганидан сўнг, сизнинг шахсий почта манзилингиз керак бўлади. Ушбу ҳаволани очинг ёки шахсий кабинетиз экранининг пастки қисмида Help → How to Save танланг ва «Email» иловасига ўтинг. Электрон почтадан нусха олишни унутманг.
  3. Энди телеграмингизга «Telepaper» ботини қўшсангиз бўлади. Браузер орқали ҳаволани очиб, дастурга ўтишга рухсат беринг.

Бот билан диалогни ишга туширинг. «Start» тугмасини босинг ва буйруқни киритинг.

Бот почтангиз рўйхатдан муваффақиятли ўтгани билан сизни табриклайди. Энди у ҳавола ва қайдномаларни сақлаб қўйишга тайёр.

«Instapaper» «Telepaper» боти билан алоқада қуйидаги принцип асосида ишлайди: сиз мақоланинг ҳаволасини ёки ўзингизга қизиқ бўлган материални «Telegram» орқали ботга юборасиз. Шундан сўнг ҳавола «Instapaper» сервиси орқали кўрсатилган почтага жўнатилади.

«Pocket bot» боти ва «Pocket» сервиси

«Pocket» — интернет тармоғидаги исталган маълумотни алоҳида дастурда сақлаб қўйиш имкониятини тақдим этадиган яна бир сервис. «Telegram» орқали ҳаволаларни «Pocket bot» орқали сақлаб қўйиш анча қулай.

  1. Агарда сиз «Pocket»да рўйхатдан ўтмаган бўлсангиз, унинг расмий сайтига кириб рўйхатдан ўтишни амалга оширинг.
  2. Энди «Telegram»даги бот орқали алоқа ўрнатиш керак. Уни «Start» тугмаси орқали ишга тушириб, контактларингиз рўйхатига қўшиб қўйинг.

Бот «Pocket» сервисида авторизациядан ўтиш ҳаволасини сизга юборади. Уни очиб «Pocket»даги логин ва паролингизни киритинг. Очилган саҳифада «Рухсатни тақдим этиш» белгисини боссангиз, бот сизнинг «Pocket»даги қайдномаларингизга кира олади.

  1. Ҳаволалар ёки қайдномаларни қўшиш учун шунчаки ботга хабар юбориш кифоя, у шу зумдаёқ уни сервисдаги сизнинг шахсий кабинетингизга қўшиб қўяди.

Шунингдек, бот теглардан фойдалана олади. Бунда # белгисидан фойдаланган ҳолда тег номини кўрсатиш кифоя қилади.

«Telegram» ботларининг «Instapaper» ва «Pocket» сервислари билан интеграцияси сизга қизиқарли мақолаларни, ноёб материалларни ва фойдали қайдномаларни сақлаб қўйишда ёрдам беради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг