Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ишчи гуруҳнинг Хоразмга ташрифи самарали кечди (фото)

Ишчи гуруҳнинг Хоразмга ташрифи самарали кечди (фото)

Фото: «Xabar.uz»

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникациялари вазирлигининг ишчи гуруҳи ҳудудлардаги ҳақиқий аҳволни ўрганиш, тизимдаги муаммоли масалаларни жойида ҳал этиш, ходимлар билан мулоқот ўтказиш мақсадида Хоразм вилоятида бўлди.

Ишчи гуруҳ ташриф давомида вилоятнинг Янгибозор туманида Рақамли технологиялар ўқув маркази очилди.

Янгибозор телекоммуникациялар боғламаси ҳудудида умумхалқ ҳашари муносабати билан арча кўчатлари экилди. Шундан сўнг ишчи гуруҳ аъзолари вилоятнинг Гурлан туманидаги телекоммуникациялар ва почта алоқаси боғламалари, мазкур туманда очилган Рақамли технологиялар ўқув маркази, «Ўзбектелеком» АК «Телекоммуникация транспорт тармоғи» филиалининг 9-техник боғламаси, Урганч радиотелевизион станцияси, вилоят электромагнит мослашув хизмати, UZDIGITAL TV ва «Алском» компанияларининг Урганчдаги шохобчалари, ТАТУ Урганч филиали инновацион ғоялар техномаркази сингари кўплаб соҳа корхона ҳамда ташкилотлари фаолияти билан танишишди.

Айниқса, Тошкент ахборот технологиялари университети Урганч филиали талабалари билан  Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов ва соҳа корхона ҳамда ташкилотлари раҳбарлари билан ўтказилган учрашув таассуротларга бой бўлди.

Ишчи гуруҳнинг вилоятга ташрифи самарали кечди, соҳа ходимларининг ўй-ташвишлари ўрганилиб, жонли мулоқот ўтказилди, муаммоли масалаларнинг айримлари жойида ҳал этилди, шу билан бирга соҳани янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Наврўз байрами арафасида хоразмлик соҳа ходимлари бир пиёла чой баҳона дийдорлашишди. Тадбирга соҳада узоқ йиллар меҳнат қилган фахрий алоқачилар, хотин-қизлар, ёшлар, бир сўз билан айтганда, ўз касбининг усталари таклиф қилинди. Унда сўз олган вазирлик ишчи гуруҳи раҳбари Шуҳрат Содиқов хоразмлик алоқачиларни яқинлашаётган Наврўз байрами билан табриклаб, 20 нафардан зиёд соҳа ходимларига вазирликнинг ташаккурномаси ва совғаларини топширди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг